Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар учун ўқув курслари бошланди
14:14 / 2025-11-12

Республика Спорт ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларининг қўшма қарорига мувофиқ, Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида жисмоний тарбия соҳаси мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув курсида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари замонавий услублар ва амалий машғулотлар асосида билим оширмоқда. Машғулотлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Фарғона филиалининг мураббий-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 29 ноябрига қадар давом этадиган мазкур тадбир таълим тизимида жисмоний тарбия сифатини янада ошириш, ёш авлод ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.