Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар учун мактабларда ягона мажбурий форма жорий этилиши мумкин
11:48 / 2022-07-30

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида пойтахт мактабларининг ўқитувчиларига мактаб формаси олиш учун маълум миқдорда маблағ ажратилганлиги хусусидаги хабар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунда юртимиздаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмас. 

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 131-сонли буйруғига асосан, тизим ходимларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур. 

Белгиланган тартибга кўра, ўқитувчилар ўз касбига хос бўлган кийимда бўлиши лозим. Бу эса  ўқувчиларда ўз устози шахсияти ва касбига бўлган ҳурматининг янада ошишига сабаб бўлади. 

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахт мактаблари ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бошқа ҳудуд ҳокимликларини ҳам ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда фаолликка чақириб қолади. 

ЎзА