Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар малакасини ошириш, ўқув-услубий таъминотни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
11:58 / 2024-05-16

Юртимизда ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, ўқув-услубий таъминотни яхшилаш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари С.Ражабов бошчилигидаги делегациянинг Бакуга ташрифи доирасида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори А.Исмоилов Озарбайжон Республикаси Таълим институтида бўлиб, олийгоҳ фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида институт ректори Алиев Элнур Газанфар ўғли билан учрашув ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашди, дейилади Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти маълумотида.

Хусусан, мактаб раҳбарлари салоҳиятини юксалтириш, баҳолаш натижаларидан ривожланиш мақсадларида фойдаланиш ва тажрибалар алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА