Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар малака тест синовларини топширмоқда
11:57 / 2025-10-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухорода умумтаълим мактаблари ўқитувчи-педагогларининг малака тест синовлари қизғин давом этмоқда. 

44-умумтаълим мактабида ташкил этилган тест синовларининг шаффоф ва сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида барча шароит яратилган. Инглиз, немис, француз ва тожик тили фанларидан ўтказилган синовларда 600 нафардан зиёд ўқитувчи иштирок этди. 

[gallery-25895]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан малака тест синовлари жорий йилнинг 21 октябридан 12 ноябрига қадар ўтказилиши белгиланган. Синовлар белгиланган фанлар бўйича ўз муддатларида ўтказилади. 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА