ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тест синовлари Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ташкил этилган Малака синов марказида ўтказилмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг билим ва малакасини юксалтириш, баҳолаш, шу орқали уларни моддий қўллаб-қувватлаш, даромадини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу кунларда давом этаётган малака тест синовлари ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг узвий давомидир.
Тест синовларининг биринчи кунида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 800 нафар рус, тожик, туркман, қирғиз, қозоқ тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ўз билимини синовдан ўтказди.
[gallery-25904]
Белгиланган фанлар бўйича ташкил этиладиган тест синовларида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 15 минг 850 нафар ўқитувчиси иштирок этиши кўзда тутилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА