Ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлишди (+видео)
Устоз, муаллим, мударрис, мураббий – нақадар шарафли ҳамда масъулиятли касб. Муаллим, устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Юртимизда азалдан уларнинг иззати ва ҳурмати ҳамиша юқори бўлган, машаққатли меҳнати ардоқланган. Инсон ўзини англаган пайтдан бошлаб устозга таянади, улардан таълим ва тарбия олади.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 52-моддасида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши қатъий белгиланди. Таълим ва илм-фанга оид нормалар ҳам қарийб икки баробарга ошаётганини кўришимиз мумкин.
Янги Конституцияда ўқитувчилар ҳақ-ҳуқуқлари белгиланган нормалари ҳақида батафсил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати маълумот беради.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cUnDiGaiNCM" title="Ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлишди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, H.Абдувоитов, ЎзА