French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўқитувчилар билан  ота-оналар  ҳамжиҳатликда ишласа, таълимда яхши натижаларга эришамиз”
11:36 / 2023-02-09

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали “Таълим ва тарбияда нималарни бой беряпмиз?” мавзусида бўлиб ўтган овозли чатда Тошкент вилоятидаги 32-умумтаълим мактаби физика фани ўқитувчиси Маҳфуза Юнусова ҳамда 22-умумтаълим мактаби математика фани ўқитувчиси Анвар Жўраевлар иштирок этди. Экспертлар кузатувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

—Бугунги кунда таълим сифатининг тушиб кетаётгани ҳақида жуда кўп гапиряпмиз, танқид қиляпмиз. Хўш, бунинг сабаблари нимада?

—Бунга сабаб мактабларда таълим ва тарбиянинг уйғун эмаслиги деб биламан. Мен ўқувчиларга тарбия оилада берилиши тарафдориман. Чунки тарбиясиз болага ҳеч қачон билим бериб бўлмайди. Тарбиясиз бола ўқитувчи бераётган билимни эшитмайди, қулоқ солмайди. Мактабга ниманидир ўрганаман, деб келган болани бемалол таълим олишига халақит қилади.

Ўқувчилар 5-6 соат мактабда бўлишади. Қолган вақтларини уйда яқинлари билан ўтказишади. Психологларнинг кузатишларича, бола умри давомида керак бўладиган тарбиянинг катта қисмини 7 ёшгача оиладан олади. У мактабга келгунича жамиятда ўзини қандай тутиши қисман шаклланган бўлади. 

Ҳозирги кунда ота-оналар билан ўқитувчилар ўртасида ҳамжихатлик йўқолган. Ота-она фарзандининг тарафини олса, жамоадошлар ўқитувчининг тарафини олишади. Қачонки, ўқитувчилар билан  ота-оналар  ҳамжиҳатликда ишлашса, шундагина биз таълимда яхши натижаларга эришишимиз мумкин.

Мактабда ўқитувчи топшириқ берса, уйда ота-она шу вазифани бажаришини талаб қилса, ўз-ўзидан болада масъулият ортади.

—  Ишсизлик муаммосидан қийналаётган ота-оналардан  таълим ёки тарбияни талаб қилишимиз нечоғли тўғри, деб биласиз?

— Оилада моддий таъминот масаласи бола тарбиясида баҳона бўлиши керак эмас. Ота-боболаримиз ҳеч қаерда ишлашмаса ҳам деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиб, фарзандларига тарбияни ҳам тўғри беришган. Ота-она иш қидириб юраверса, уйдаги болага тарбия бермаса, эртага ўша бола ҳам ота-онасига ўхшаган ишсиз бўлади-ку. Тарбияни ота-она ўз ҳаёти мисолида бериши керак.

— Мактабларга вилоят, туман халқ таълими бўлимларидан, вазирликлардан тез-тез текширишга келишади. Қайсидир муаммолар ҳал этилишида натижалар сезиляптими? 

— Текширувчилар келиб ўрганишади, камчиликларни сўрашади. Ўқувчиларга таълим беришимизда биз учун нималар зарур бўлса, очиқ-ойдин айтамиз. Улар ҳам имконият даражасида ёрдам беришади. Муаммолар босқичма-босқич ҳал этилади. 

Мен ишлаётган мактаб янги бўлгани учун ҳозир кўп нарсалар етишмайди. Комьпютер жиҳозлари ҳам йўқ эди. Ҳозир замонавий, талабга жавоб берадиган жиҳозларимиз бор. Раҳбарият босқичма-босқич зарур ўқув қуролларни етказиб беришяпти.

Овозли чатнинг тўлиқ қисмини youtube платпормасидаги каналимизда кўришингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GK_9iElUZRU" title="ТАЪЛИМНИ ТАРБИЯСИЗ РИВОЖЛАНТИРИБ БЎЛМАЙДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев(видео), ЎзА