Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчи ва талабалар маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда
21:25 / 2021-06-01

Юртимизда "Оила – маҳалла – таълим муассасаси" ҳамкорлигида амалий ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Бу маҳаллалардаги қатор муаммоларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

Андижон давлат университети ректори Акрамжон Юлдашев бошчилигида ўқитувчи-профессорлар, фаол талабалар томонидан маҳаллалардаги ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, илм-фан, спорт, санъат ва адабиётга қизиқтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш борасида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги Ёрбоши маҳалласида ташкил этилган учрашувда мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ёшларни хорижий тилларни ўрганишга жалб қилиш мақсадида ўқув курси фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, муаммоли оилаларни мустаҳкамлаш, ёш оилалар ажралишининг олдини олиш мақсадида ана шундай оилаларга маҳалла фаоллари билан бирга психологлар бириктирилди.

Гулистон маҳалласида университетнинг фаол талабалари кўмагида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, "Аёллар дафтари", "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга кўмак бериш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, маҳалла ёшлари ўртасида спорт, китобхонлик, заковат мусобақаларини ташкил этиш бўйича келишувлар тузилди.

Ўтказилган учрашувлар доирасида университет ректорати томонидан Ёрбоши маҳалласидаги “Аёллар дафтари”да турувчи фуқарога 2 дона тикув машинаси олиб берилди, шунингдек, маҳалланинг 60 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлари учун университет ҳудудида бепул спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.  

Бундан ташқари, Ғайрат маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар ёш ишга жойлаштирилди. “Маҳалла, оила ва таълим муассасаси ҳамкорлиги доирасида университет санъатшунослик факультети томонидан мазкур маҳалладаги мусиқа, тасвирий санъат ва санъатнинг бошқа турларига қизиқувчи ёшлари учун бепул санъат тўгараклари ташкил этилди. Ана шу тўгаракларда 50 нафардан ортиқ ёшлар университетнинг маҳоратли устозларидан сабоқ олмоқда. Андижон шаҳрининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.  

Наврўз маҳалласида ўтказилган юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, огоҳлик, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш мавзусидаги давра суҳбатидаги фикр-мулоҳазалар маҳалла ёшларининг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитди.

Андижон давлат университети ўқитувчи ва талабалари ташаббуси билан ўтказилаётган юқоридаги каби тадбир ва учрашувлар маҳаллалардаги муаммолар ижобий ҳал этилишига яқиндан ёрдам бермоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА