Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган асосий тантаналар Самарқандда ўтказилмоқда
Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туристик мажмуаси Конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бошланди.
Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фидойи ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.