Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
15:28 / 2023-09-30

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги таълим даргоҳларида, турли ташкилот ва идораларда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давра суҳбатлари, байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкида бўлиб ўтди. Банк тизимида узоқ йиллар фаолият юритган устоз ходимлар иштирок этган учрашувда устоз-шогирдлик анъаналарининг аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. Халқимизнинг ўқитувчи ва мураббийларни эъзозлаш борасидаги анъаналари эътироф этилди.

Банк раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов таълим-тарбия йўналишидаги ислоҳотларнинг муваффақияти, барча соҳаларнинг равнақи кўп жиҳатдан ўқувчи ва мураббийларга боғлиқлигини таъкидлади. Бу фикрларни молия муассасалари мисолида ҳам давом эттирар экан тизимда кўп йиллик тажрибага эга инсонларнинг тажрибасига таяниш яхши натижа кўрсатишига урғу берди.

Банкнинг ёш ходимлари томонидан тайёрланган табрик дастури устозларга хуш кайфият улашди. Тадбир байрам дастурхони атрофида, бир пиёла чой устидаги суҳбатлар билан давом этди. Учрашув якунида меҳмонларга эсдалик совғалари улашилди.

 

Икром Аввалбоев, ЎзА