Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишни кўчириш минимал меъёри 66,1 балл этиб белгиланди
11:29 / 2021-07-27

Айни кунларда талабаларнинг хорижий ОТМлардан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМларга ўқишни кўчириш жараёнлари давом этмоқда.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, 2021/2022 ўқув йили учун  хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича 2020/2021 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш балли тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) этиб белгиланди. Янги ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра, тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилда ўтиш баллини тўплолмаган талабалар учун табақалаштирилган контракт асосида ўқиш тартиби жорий этилди. Имтиҳон жараёнлари ДТМ томонидан олиб борилади ва талабгор талабалар имтиҳон харажатлари учун белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади.  

Бошқа вазирлик  тасарруфидаги ОТМлар, мамлакатимиздаги хорижий ва хусусий ОТМлар учун ўтиш балларини ўша вазирлик ва ОТМнинг ўзи  белгилайди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА