Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари маълум қилинди
16:22 / 2023-07-04

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.  

Қайд этилишича, ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.  

Ўтиш баллари хориждаги ОТМлардан мамлакатдаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга, Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга тааллуқли.  

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар жорий йил 15 июлдан онлайн қабул қилинади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА