Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
15:20 / 2024-05-18

Миробод ва Янги Наманган туманларида ўқишга киритиб қўйиш эвазига фуқаролардан катта миқдорда пул олаётган фирибгарлар ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё технологиялари институтининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА