Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўқиш, изланиш орқали ҳаммасига эришса бўлади”
08:54 / 2024-03-27

Истеъдодлар--юрт келажаги

Бухоро шаҳридаги 31-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Райҳон Пўлатова  6 та тилда эркин гаплаша олади.У   бухоронинг умидли фарзанди.  

Райҳон хорижий тилни ўрганишни  боғча ёшидан бошлаган.  Онаси инглиз тили фани ўқитувчиси бўлганлиги туфайли ҳам оиладаги муҳит унга катта таъсир кўрсатган. Дастлаб инглиз тилини, кейинчалик рус, корейс, хитой тилларини ҳам чуқур ўзлаштиришга киришган. Айни пайтда Райҳон 6 та тилда бемалол мулоқот қила олади. Эндиликда у араб ва француз тилларини ўрганишни режалаштирган.  

-- Тил ўрганиш – мен учун энг қизиқарли машғулот,-- дейди Райҳон.--- У дунё билан мулоқот қилиш имкониятини яратиш баробарида хотирани мустаҳкамлайди. Дунёқарашингни бойитади. Келажакда ойижоним сингари инглиз тили фани ўқитувчиси бўлишни мақсад қилганман.  

Бундан ташқари, Райҳон спортнинг бадиий гимнастика ва шахмат турлари билан ҳам шуғулланади. Бу йўналишда бир неча бор вилоят ҳамда республика чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган.  

Бу  ҳали ҳаммаси эмас. Райҳон яхшигина мобилограф ва  SMM  мутахассиси ҳамдир.  

--Менинг бу йўналишга қизиқишим 7-синфдалигимдан бошланган,--дейди қаҳрамонимиз.--Ўшанда кўзимга чиройли кўринган нарсаларни расм ва видеога олиб, мустақил монтаж қилардим. Кейинчалик қизиқишларим кучайиб, мутахассислик курсларига қатнадим. Бу соҳани чуқур ўргангандим. Ҳозир ойлик даромадим 800 долларни ташкил этади. Тенгдошларимга тавсиям шуки, имкон борида ўқиб, ўз қизиқишлари устида ишласин ва ҳеч қачон мақсадидан чекинмасин. Дунёда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ўқиш, изланиш орқали ҳаммасига эришса бўлади.  

 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири