Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқила, ибратли қизлар
18:35 / 2022-10-11

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь «Халқаро қизлар куни» деб эълон қилинган. Бу сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда.

Мазкур санага бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида маърифий учрашув ўтказилди.

Унда фан, санъат, маданият соҳаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари, таълим масканларининг «Қизларжон» клуби аъзолари иштирок этди.

Миллат давомчиси бўлмиш қизларни маърифатли, зиёли ва оналик мақомига муносиб қилиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунга қадар ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қатор ташаббуслар ҳаётга кенг жорий этилмоқда.

«Халқаро қизлар куни» муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳам қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласи хусусида сўз борди.

Тадбир талаба-қизларнинг қизиқишларини янада рағбатлантириш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тенгдошлари ўртасида ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратиш борасида аҳамиятли бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқди.

Н.Усмонова, ЎзА