Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Оқила аёллар" ҳаракати жамиятнинг етакчи кучига айлансин
19:19 / 2022-08-29

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 110-сонли мактаб мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги ««Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига оид йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларга эзгу ғояларни сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилишда фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллар орасидан Миробод туманида «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини таркибини тасдиқлаш масаласига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида туман «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари ичидан очиқ овоз бериш йўли билан ҳаракат етакчиси сайланди ва барча ҳаракат аъзолари тумандаги мавжуд маҳаллаларга бириктирилди. Шу билан бирга, ҳаракат аъзоларига келгусида тумандаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, оилавий ажримларни олдини олиш ва бошқа белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

ЎзА