Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оқила аёллар” ҳаракати – аёлларга кўмакчи
10:28 / 2022-09-16

Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан Жиззах шаҳар ҳокимлигида шаҳарнинг “Оқила аёллар” ҳаракати жамоаси шакллантирилиб, ушбу ҳаракатга раҳбар сайланди.

Ушбу ҳаракат – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 8 августдаги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Тадбирда аёлларга бўлган эътибор ҳақида сўз бориб, вилоят ва шаҳарда бу ҳаракат аъзолари оилалар ва хотин-қизлар билан ишлашда энг катта куч эканлиги таъкидланди.

Мазкур тадбир доирасида мусиқий дастур ва миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Жиззах вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларига махсус кўкрак нишонлари топширилди.

Жиззах шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракатига раҳбар этиб “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

– Мазкур ҳаракатнинг раҳбари ҳаракат аъзоларини бир мақсад остида бирлаштириб, ўз ҳудудидаги оилалар ва хотин-қизлар билан ишлайди, – дейди вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Нормуродова. – Бунда аниқ режалар ишлаб чиқилади. Шунга қараб аёлларга кўмаклашилади.

А.Қаюмов, ЎзА