Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими А.Бобоев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни танқидий таҳлил қилиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва бандлигини таъминлашда фойдаланилмаётган имкониятларга эътибор қаратди. Масъул раҳбарларнинг бугунги кун талабига мос ва ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатмаётгани қайд этилди.


Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2021 йил декабрь ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Ш.Қудратов ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Маҳмудов Темур Асомиддинович Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири.