“OQDARYO IPAGI” МЧЖ томонидан 1 миллион АҚШ доллардан ортиқ ипак маҳсулоти экспорт қилинди
Жорий йилги пилла мавсумида Оқдарё туманида 316,1 тоннадан зиёд пилла хирмони йиғилиб, режа 100,4 фоизга бажарилди.
Етиштирилган пилла хомашёси бугунги кунда “OQDARYO IPAGI” МЧЖда 70 нафарга яқин ишчи-ходимлар томонидан қайта ишланиб, ипак маҳсулотларини экспортга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

2023 йил мазкур корхонада қиймати 2,5 миллион АҚШ доллардан ортиқ маҳсулотни экспортга йўналтириш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда 1 миллион АҚШ доллардан ортиқ ипак маҳсулоти ҳорижга экспорт қилинди.

Маълумотларга кўра, жорий йил август ойида Оқдарё туманида минг қути ипак қурти парваришланиб, такрорий пилла етиштириш режалаштирилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА