Оқ йўл, битирувчилар!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабини жорий йилда 251 нафар йигит-қиз битириб, катта ҳаётга қадам қўйди. Улардан 26 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига, 10 нафари муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
[gallery-12768]
Мактабда битирувчиларга диплом топшириш маросими ёшлар байрамига айланиб кетди. Унда иштирок этган давлат ва жамоатчилик вакиллари битирувчиларга самимий тилак билдириб, оқ йўл тиладилар. Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА