“Опий” ушлаб қолинди
Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постида мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринилган гиёҳвандлик воситасининг ғайриқонуний айланишига чек қўйилди.
Қўшни давлатдан чегара божхона постига кириб келган темир йўл юк поезди божхона ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида назоратдан ўтказилаётганида

вагонлардан бирининг тагига яширилган бир дона рангсиз полиэтилен ўрамдаги ўзига хос ўткир ҳидли ашё чиқиб қолди.

Полиэтилен ўрам очилиб, махсус электрон тарозида ўлчанганида оғирлиги 195 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири