Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Operetta.uz ижодий лойиҳаси – Ўзбекистонда театрнинг барча жанрлари ривожини кўрсатди
12:03 / 2024-04-29

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрининг 50 йиллигига бағишлаб ўтказилган II Халқаро мусиқали театрлар форуми – Operetta.uz ижодий лойиҳаси якунланди.

Тадбирнинг тантанали ёпилиш маросимида маданият вазирининг биринчи ўринбосари Aвазхон Тожихонов сўзга чиқди ҳамда форум иштирокчиларига сертификатларни топширди.

Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон давлатлари театрлари вакиллари қатнашган форум доирасида халқаро миқёсида ўзаро ижодий ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш, гастроль сафарларини режалаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.  

Шу билан бирга хорижий мусиқали театр вакиллари иштирокида спектакль намойиши ҳамда Гала-концерт санъат мухлисларига ғоят манзур бўлди.  

Ушбу тадбир Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур халқаро фестиваль мамлакатимизда театрнинг барча йўналишлари каби мусиқий комедия театри жанри ҳам изчил равнақ топиб бораётгани, маданият ва санъат ривожи давлатимизнинг доимий эътиборида экани, аҳолини маданий ҳордиқ чиқариши учун зарур барча шароит ва имкониятлар ишга солинаётганини яна бир бор намоён этди.  

 

Н.Усмонова, ЎзА