Опера ихлосмандлари учун туҳфа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Қурбонбой Заретдинов ҳамда Қорақалпоғистон халқ шоири Кенесбой Раҳмонов ҳаммуаллифлигида “Едигей-Тўхтамиш-Амир Темур» операси премьераси бўлиб ўтди.
Ушбу тарихий мавзудаги операни режиссёр, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Марқабой Усенов саҳналаштирган.
Премьерада кенг жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, талаба ва ўқувчи-ёшлар ҳамда театр ихлосмандлари иштирок этди. Операдаги бетакрор саҳна кўринишлари, ёқимли мусиқа ва ариялар барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.
[gallery-14800]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА