Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
OPEC+ мамлакатлари Эрон билан уруш пайти нефть қазиб олишни кўпайтиришга келишиб олди
02:22 / 2026-03-02

Етакчи нефть қазиб олувчи давлатлар гуруҳи томонидан аввалроқ босқичма-босқич қазиб олишни кўпайтириш тўхтатиб қўйилгандан сўнг илк бор кунлик ишлаб чиқариш 206 000 баррелга оширилиши эълон қилинди.

Расмий баёнотда можарога бевосита тўхталиб ўтилмаган, аммо иштирокчилар бозор ҳолатини баҳолашда давом этиши таъкидланган. Таҳлилчилар фикрича, ишлаб чиқариш ўсиши 1 март оқшомида фьючерс савдоси очилгандан кейин нефть нархи ўсишини қисман юмшатиши мумкин, аммо нархни сезиларли даражада пасайтириши эҳтимолдан йироқ.

Мутахассислар Яқин Шарқдан таъминот қисқариши хавфи шароитида нефть нархи кўтарилишини тахмин қиляпти. Ҳақиқий узилиш юз берса, нарх Эронга қарши зарбалардан олдинги 70 доллардан бир баррель учун 80 долларга чиқиши мумкин. 

Қўшимча омил - дунё нефтининг тахминан 20 фоизи ўтадиган тор юк ташиш йўлаги бўлмиш Ҳормуз бўғози. Эрон ушбу ҳудуднинг шимолий қирғоғини назорат қилади. Айни пайт шу “бўғилиш нуқтаси” орқали юк ташиш сезиларли даражада чекланди. Трафик узилиши қанча давом этиши номаълум, аммо ҳатто қисқа муддатли узилиш ҳам бозорга сезиларли таъсир кўрсатади. 

С.Раҳимов, ЎзА