Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун бузилишига йўл қўйган хусусий нотариуслар лицензияси тўхтатилди
12:15 / 2020-10-28

Адлия вазирлиги ва Нотариал палата хусусий нотариуслар фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди.


Хато ва камчиликларга йўл қўяётган нотариуслар эса огоҳлантирилди

Адлия вазирлиги ва Нотариал палата хусусий нотариуслар фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда 700 дан ортиқ нотариуслар падемия шароитидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган 75 та студиядан ва zoom дастури орқали иштирок этди.

Йиғилишда жорий йилнинг май ойидан фаолият бошлаган хусусий нотариуслар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва муаммолар муҳокама қилинди.

Хусусан, ўтган қисқа даврда нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунбузилишга йўл қўйганлиги учун 149 нафар нотариус лицензиясининг амал қилиши 15 кундан 6 ойгача тўхтатилган. Нотариал палатага нотариуслар касб этикаси қоидаларига риоя этмаётганлиги тўғрисида келиб тушган 54 мурожаатнинг 40 таси ўз тасдиғини топган ва палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги касб этика комиссияларида муҳокама қилинган.

Аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш сифатини ўрганиш мақсадида аутсорсинг асосида жалб қилинган фирма томонидан ўтказилган 125 та “Сирли мижоз” тадбирларида айрим нотариал идораларда аҳолига шароитлар яратилмаганлиги, кутиш жойлари ва ўриндиқлар етарли эмаслиги, касса хизмати ташкил этилмаганлиги, нотариал ҳаракат иштирокчиларига ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаслиги, ходимларнинг муомала маданияти қониқарсизлиги каби кўплаб хато ва камчиликлар аниқланган. Натижада 30 нафар нотариус фаолияти “қониқарсиз”, деб баҳоланган.

Шунингдек, Адлия вазирлиги “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунийликка роия этилишини мунтазам мониторинг қилишни йўлга қўйганлиги сабабли, эндиликда бирон-бир камчилик эътибордан четда қолмаслиги тўғрисида барча нотариуслар огоҳлантирилди.

Танқидий ва очиқ тарзда ўтказилган йиғилишда нотариуслар ўз фаолиятини лицензия талаби ва шартлари ҳамда касб этикаси қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширишга чақирилди.