Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун лойиҳасига таклифлар билдирилди
14:50 / 2020-10-29

Онлайн шаклда ўтказилган йиғилишда ҳудудий студиялар орқали туман кенгашлари депутатлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари, молия бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.


Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида сенаторлар, депутатлар, молия, солиқ идоралари раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Онлайн шаклда ўтказилган йиғилишда ҳудудий студиялар орқали туман кенгашлари депутатлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари, молия бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарни кириш сўзи билан очган вилоят ҳокими Эргаш Солиев Президентимиз томонидан шу йил 19 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга, муҳокама учун тақдим этилган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳасининг келгуси йил бутун мамлакатимизнинг, ҳудудларнинг, ҳар бир кишининг ҳаётидаги аҳамиятига эътибор қаратди.

Шундан сўнг Молия вазирининг ўринбосари Абдимухтор Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси муовини Алимжан Файзибоев, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Шавкат Дарвишевнинг маърузалари тингланди.

Сўзга чиққанлар бюджет ва солиқ сиёсатидаги туб ислоҳотлар, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига тўхталди. Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратулла Пардаев, вилоят кенгаши депутатлари Нодира Каримова, Шуҳрат Умаровлар лойиҳага қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан бир қатор таклифлар билдирди.

Семинарда Олий Мажлис Сенати аъзоси Анвар Тўйчиев, парламент юқори палатаси девонининг бош маслаҳатчиси Омонулло Мамаюсуповлар иштирок этди.