Қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилди?
Қуйи палата ялпи мажлисида “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қуйи палата ялпи мажлисида “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида алоҳида моддалар келтирилган асосий тушунчалар тегишли моддаларнинг ўзига сингдирилгани сабабли, модда ҳам, тушунчалар ҳам лойиҳадан чиқариб ташланмоқда. Шунингдек, ёввойи ҳайвонлар сонини ва уларнинг овланишини ҳисобга олишни битта моддада берилиши муносабати билан қонун лойиҳасидаги айрим моддалар бирлаштирилди.
Овчи Овчилар ва балиқ овчилари спорт бирлашмаси аъзолигига мажбурийлиги ҳақидаги норма лойиҳадан чиқариб ташлангани ушбу ҳужжатнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири бўлди. Чунки айнан ушбу меъёр ялпи мажлиснинг аввалги муҳокамаларида қизғин кўриб чиқилган ҳамда халқ вакиллари эътирозларига сабаб бўлган эди. Шунингдек, табиий сув ҳавзаларида балиқларни умумий фойдаланиш тартибида овлаш масаласида кўтарилган савол бўйича ҳам қонун лойиҳасига тегишли ўзгартиш киритилиб, ноаниқликлар бартараф этилган.
Қайд этилганидек, ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳамда овланган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш, шунингдек, уларнинг турларини тартибга солиш аниқлаштирилди ҳамда ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича нормалар киритилди.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота бўйича ариза бериш муддатлари ва ким томонидан берилиши белгиланди.
Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ҳалқаси, микрочипи, ёрлиқчаси, тамғаси бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда овчилик хўжалигининг ваколатли шахсига ёки Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига, улар томонидан кейинчалик Фанлар академиясига тақдим этиш учун ахборот тайёрланиши акс этди.
Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.