French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун лойиҳалари муҳокамада
20:52 / 2019-10-03

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тавсиясига кўра парламент юқори палатасига маъқуллаш учун киритиладиган бир қатор қонун лойиҳаларининг жойларда муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тавсиясига кўра парламент юқори палатасига маъқуллаш учун киритиладиган бир қатор қонун лойиҳаларининг жойларда муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.

Жиззахда қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб Олий Мажлис Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг вилоятдаги ишчи гуруҳи билан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари қўшма мажлиси ўтказилди.

Олий Мажлис Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг вилоятдаги ишчи гуруҳи раҳбари, сенатор Гулнора Тўраева бошқарган мажлисда вилоят Кенгаши депутатлари, муҳокама этилаётган қонун соҳаси бўйича ташкилотлар вакиллари, мутахассислар иштирок этди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги, “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Вилоят Кенгаши депутатлари қонунлар лойиҳалари муҳокамаси давомида уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, Жиззах политехника институтининг проректори Сирожиддин Товбоев “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 3-моддасини “Илм-фан ва илмий фаолият субъектлари ҳуқуқлари тенглиги”, 4-моддасини “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг илмий-ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш”, 10-моддасини “Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини амалга ошириш асосида минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади”, деган жумлалар билан тўлдиришни, бундан ташқари, лойиҳага “Йирик ва майда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг илм-фан ва илмий фаолиятидаги иштироки” деган моддани қўшишни таклиф қилди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакили С.Исоқов “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги “кўп квартирали” сўзларини “кўп хонадонли” сўзига ўзгартиришни таклиф қилди.

Шунингдек, муҳокама этилган бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан қатор амалий таклифлар билдирилди.

Қонун лойиҳаларининг маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва тегишли идораларнинг вакиллари томонидан атрофлича муҳокама этилиши, шубҳасиз, мазкур қабул қилинадиган қонунларнинг пишиқ-пухта бўлишини таъминлайди. Йиғилишда қонун лойиҳаларини халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида ҳам муҳокама қилиш тавсия этилди.