Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Online-video” тизими ишга тушди. Унинг қулайлиги нимада?
17:06 / 2022-06-23

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди.

Эндиликда фуқаролар ўз мурожаатларини “Online-video” тизими орқали ҳам МИБ масъулларига етказиши мумкин.  

Мазкур тизим аҳоли мурожаатларини қабул қилишда қулайлик ва шаффофликни таъминлаш, муаммоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида ташкил этилди.  

Мурожаатчилар ҳар ҳафтанинг шанба куни, соат 10:30 дан бошлаб, ўзига яқин бўлган ёки истаган ҳудуддаги Бюронинг ҳудудий бошқарма ёки бўлимларига бориб, “Online-video” тизими орқали раҳбарияти билан мулоқот қила олади. Шунингдек, фаолиятга доир ҳар қандай масала бўйича мурожаат қилишлари мумкин.  

“Online-video” тизими орқали мурожаат йўллашга тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳақида зудлик билан (71) 207-11-59, 207-11-74 рақамли ишонч телефонига хабар қолдириш кераклиги айтилмоқда.  

Қайд этилишича, фуқаролар билан дастлабки “Online-video” мурожаат жорий йилнинг 25 июнь кунига белгиланган.  

Мафтуна Каримова, ЎзА