Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Online-video” орқали МИБ раҳбариятига мурожаат қолдириш имкониятидан фойдаланинг!
19:07 / 2022-10-14

Фуқароларимиз мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир.

Аҳоли мурожаатларини қабул қилишда янада қулайлик ва шаффофлик яратиш, муаммоларини тезкорликда ҳал этиш мақсадида, мурожаатлар “Online-video” тизими орқали ҳам қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.

Эндиликда фуқароларимиз ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10:30 дан бошлаб ўзларига яқин бўлган ёки истаган ҳудуддаги Бюронинг ҳудудий бошқарма ёки бўлимларига бориб, у ерда ташкил этилган “Online-video” тизими орқали Бюро раҳбарияти билан мулоқот қилиб, фаолиятга доир ҳар қандай масала бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Мурожаатчилар “Online-video” тизими орқали мурожаат йўллашга тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳақида зудлик билан (71) 207-11-59, 207-11-74 рақамли ишонч телефонига хабар қолдириши мумкин.

Мурожаатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

“Online-video” мурожаатларда иштирок этган фуқароларга бу тизим ҳар томонлама қулайлик яратади.

Навбатдаги “Online-video” мурожаат жараёнлари жорий йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган.

Шуҳрат Неъматов, ЎзА