French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оnline” дастур қулай ва самарали
21:06 / 2023-05-15

Истеъмолчи кўрсатилган хизмат учун энди тўловларни мобил иловалар орқали тўлаш имкониятига эга бўлди. Ҳар бир табиий ёки суюлтирилган газ истеъмолчиси бўладими, шубҳасиз, газ жиҳозининг техник, профилактик кўригининг ташкил этилишига эътибор қаратиши лозим. Ходимлар томонидан белгиланган тартибда газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилиб, махсус дастурга киритилмоқда.

Махсус дастур орқали қандай жараён амалга оширилади?

Уй ичи газ жиҳозига хизмат кўрсатувчи чилангар амалий ишини фотосуратлар ҳамда рақамлар асосида махсус дастурга киритиб боради. Invoys рақам эса истеъмолчининг телефонига смс-хабар тариқасида юборилади ҳамда истеъмолчи айни шу рақамни мобил иловага киритган ҳолда белгиланган нархнома асосида тўловни амалга оширади.

– Ушбу дастур ҳар томонлама қулай бўлди, –дейди Ғиждувон тумани истеъмолчиларининг газ жиҳозига техник ва профилактик хизмат кўрсатиб келаётган чилангар Омон Аҳмедов. – Ўз вақтида кўрсатган хизматимизни дастурга киритамиз ва истеъмолчи томонидан эса нархномалар асосида тўловлар амалга оширилмоқда. Мобил иловалар орқали муаммосиз тўланмоқда. Бу тизим ўзаро истеъмолчи ва ходим ўртасида юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоларнинг вақтида бартараф этилишида хизмат қилмоқда, саволлар ўз-ўзидан ечимини топмоқда. Бугунга қадар туман бўйича газ жиҳозига кўрсатилган техник ва профилактик хизматнинг 5 мингдан ортиғи оnline дастурга киритилди.  

Маълумот учун, вилоят бўйича эса жорий йилда уй ичи газ жиҳозларига кўрсатилган 45 мингдан ортиқ техник ва профилактик хизмат оnline дастурга киритилди.  

Зариф Комилов, ЎзА