Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Россия: форум катта имкониятларга йўл очмоқда
12:25 / 2018-10-18

ОНЛАЙН. Форум доирасидаги сессияда икки давлатнинг турли соҳалари бўйича ташкил этилаётган кластерларнинг амалий натижалари таҳлил этилмоқда ва бу борада тажриба алмашмоқда.


Форум доирасидаги сессияда икки давлатнинг турли соҳалари бўйича ташкил этилаётган кластерларнинг амалий натижалари таҳлил этилмоқда ва бу борада тажриба алмашмоқда.

Шерзод Шукуров,
"Ўзэлектроаппарат" акциядорлик жамияти 
бош директори ўринбосари.

photo5350508689733298595.jpg

Айтилаётган фикр-муносабатлардан хулоса қилиш мумкинки, ўзбек ва рус ишбилармонлари бугун бошланган ҳамкорликдан жуда мамнун экани қувонарлидир.

Мамлакатимизнинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган "Ўзэлектроаппарат" акциядорлик жамияти мураккаб ва юқори илмий-техникавий электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчилардан ҳисобланади.

Корхонамиз 2006 йилдан буён Россия Федерациясининг стратегик аҳамиятга эга ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, корхона миллий маҳсулотларимизни "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" бренди остида Россиянинг “Роснефть”, “Газпром”, “Лукойл”, Россия темир йўллари, Чебоксар электротехника заводи эҳтиёжлари учун ўз маҳсулотларини тизимли равишда етказиб бериб, юртимизнинг икки томонлама савдо ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Корхона ўн йилдан ортиқ давр мобайнида Россиядаги компаниялар билан йирик лойиҳаларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширмоқда. Ҳозирги кунда корхона Россиянинг кўзга кўринган ташкилотлари билан нафақат савдо-иқтисодий, шунингдек, иккитомонлама илмий тажриба ва мутахассисларнинг малака оширувини ҳам йўлга қўйган.