Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОНЛАЙН: Тошкентда бир кунда 20 минг абитуриент тест топшира олади
11:49 / 2020-08-12

Бу йилги қабул жараёнлари ўзгача бўлиши маълум. Чунки, пандемия боис инсон саломатлиги, хавфсизлиги биринчи ўринда туради.


Халқаро пресс-клубнинг “Қабул 2020: Шаффоф, адолатли, хавфсиз” деб номланган бу галги сессияси 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ва бу йилги ўқув йилининг бошланишига бағишланди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов, олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этмоқда.

Бу йилги қабул жараёнлари ўзгача бўлиши маълум. Чунки, пандемия боис инсон саломатлиги, хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Бу йил 1 миллион 400 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Шу сабабли уларнинг имтиҳонларда иштирок этишида шаффофликини таъминлаш, адолатли ўтказиш чораларини кўриш, муҳими, хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг қайд этишича, бу йил ўқишга ҳужжат топширган 1 миллион 361 минг абитуриент тест топширади. Қолгани эса ижодий имтиҳонларда қатнашади. Ёпиқ муассасалар талабга, хавфсизликка жавоб бермасди. Шу боис очиқ майдонларда тест ўтказиш режалаштирилди. Тошкентда 15 тадан зиёд стадионлар ва боғлар бор. Тест ўтиш вақти аввал маълум қилинганидек, 2 сменада ўтказилади. Барча тиббиёт жиҳозлари, керакли буюмлар давлат томонидан ажратилади. Тошкентдаги жойларда бир сменада 10 минг талабгордан тест олиш имконияти бор. Бир кунда 20 минг абитуриент тест синовидан ўта олади.

Ҳамма тест топшириб бўлгач, бир ҳафтада талабгорнинг ўқишга кирган ё кирмагани маълум бўлади.