Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн танлов ғолиблари тақдирланди
10:21 / 2020-11-10

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида онлайн-танлов эълон қилинган эди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида келажагимиз эгаларини тасвирий ва амалий санъат оламига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу йилнинг 15 августидан 15 октябрига қадар 6 – 25 ёшлилар ўртасида ўтказилган ушбу онлайн-танловда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бадиий таълим йўналишида бўлмаган олий таълим муассасалари талабалари фаол иштирок этди.

Иштирокчилар орасида 4 ва 5 ёшли болажонлар ҳам ўз ижод намуналарини тақдим этган. Ҳакамлар ҳайъати уларни ҳам муносиб тарзда эътироф этишни лозим топди.

Танловга Республикамизнинг барча ҳудудларидан 262 нафар ёш томонидан Ўзбекистон маданияти ва санъати, урф-одат ва қадриятлари, истиқлол йилларида турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар акс эттирилган ижодий ишлар тақдим этилди. Улар орасидан 38 нафари турли номинациялар бўйича ғолиб, деб топилди.

Танлов ғолибларига Ўзбекистон Бадиий академияси дипломи, иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

 

Н.Усмонова, ЎзА