Онлайн таълимни танлаган 1-синф ўқувчиларига Президент совғаси уйига етказиб берилади
Бухоро вилояти халқ таълими тасарруфида жами 536 та умумтаълим мактаблари мавжуд.
Бухоро вилояти халқ таълими тасарруфида жами 536 та умумтаълим мактаблари мавжуд.
Шундан 529 та мактаб, 7 та махсус мактаб-интернатлари, 4 та Нодавлат таълим муассасалари. Уларда 2020-2021 ўқув йилида жами 330 минг 482 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Шундан 1-синфга борувчи ўқувчилар сони 34 минг 601 нафарни ташкил этади.
Вилоятда жорий йилнинг 14 сентябрь куни 17 та мактабда дарслар бошланди. Дастлабки кунларда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилинади. Қолган синфларда эса вазиятга қараб босқичма-босқич рухсат берилади.
– Ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларга ҳудудий ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, тиббиёт, санитария-эпидемологик осойишталик хизмати, маҳалла раислари бириктирилган. Шунингдек, ҳар бир мактаб пирометр ва антисептик воситалари билан тўла таъминланган, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева.
Ҳар бир шаҳар ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган.
Мактаб фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади. Онлайн мактаб лойиҳаси доирасидаги дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.
Вилоятда мактаблар очилиши ҳақидаги ота-оналардан олинган сўровнома натижаларига кўра 282 минг 871 нафар ота-она фикри ўрганиб чиқилди. Улардан 78,4% яъни 221 минг 659 нафар ота-она анъанавий таълимни, 21,6% яъни 61 минг 212 нафари онлайн таълимни танлаган.
Шунингдек, 14 сентябрь куни вилоятдаги 20 та мактабнинг 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Президент совғалари мактабларнинг очилиши билан навбатма-навбат 1-синф ўқувчилари берилади. Онлайн таълимни танлаган 1-синфларга Президент совғаси уйларига етказиб берилади.
