English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн рўйхатдан ўтиш танловида ғолиб бўлган талабалар тақдирланди
16:32 / 2026-02-19

Миллий статистика қўмитасида Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи — онлайн босқичида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Танлов шартларига кўра, саволномада ўзи ва оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритган талабалар ноутбук ва планшетлар билан тақдирланиши белгиланган эди.

Шунга мувофиқ, тасодифий танлаш (рандом) усули орқали онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида иштирок этган талабалар орасидан ғолиблар аниқланди.

Жумладан, Тошкент давлат аграр университети Алимардон Қаюмов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидан Нозима Собирова, Гулистон давлат педагогика институтидан Маржона Мирзаҳамдамова, Жиззах давлат педагогика университетидан Хонсулув Ҳакимова, Тошкент давлат транспорт университетидан Гулёра Тоҳиржоновалар ноутбук соҳиби бўлишди.

Шунингдек, Самарқанд давлат чет тиллари институтидан Васлиддин Маликов, Гулистон давлат университетидан Гулистон Баҳриддинова, Наманган давлат университетидан Омина Усмонжонова, Наманган давлат техника университетидан Бунёджон Йўлчиев ҳамда Низомий номидаги ЎзМПУдан Азиза Хуррамовалар планшет соҳиби бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА