Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОНЛАЙН: Олий ўқув юртларига кириш учун 5 та фандан имтиҳон топшириш мураккаб эмасми?
11:03 / 2019-10-17

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, олий ўқув юртларига кириш синовларида 5 фандан имтиҳон топширилиши кўп эмас. Аксарият ривожланган давлатларда, хусусан, Германия, Туркия университетларга кириш учун 5-7 фандан имтиҳон топширилади. Фақатгина инглиз тили билим даражасини берувчи ҳужжат билан қабул қилувчи меъёрлар хорижий талабалар учун қўйилган талаблардир, дея жавоб қайтарди матбуот анжуманида вазирлик мутасаддиси ОАВ вакиллари саволига.

2020 йилдан олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 5 тага кўпайтирилган шу сабабли айни дамда қўшимча ўқув курслари абитуриентларга 5 фандан тестга тайёргарлик дарсларини таклиф қилмоқда. Табиийки бу аҳолидан нисбатан кўпроқ харажат сарфлашни талаб қилмоқда. Яьни, олий таълим қўяётган талабларга Халқ таълими вазирлигидаги мактаблар тўлақонли жавоб бера олмаяпти.