Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн: Навоий деса, Ўзбекистон эсланар
11:45 / 2021-02-09

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида давом этаётган тадбирда хорижлик навоийшунос олимлар ҳам онлайн иштирок этиб, табрик йўлламоқда.

– Ўзбекистоннинг туркийзабон давлатлар ичида алоҳида ўрни бор, – дейди озарбойжонлик навоийшунос олим Рамиз Асқар. – Унинг такрорланмас маданияти, айниқса беқиёс. Алишер Навоий деса, Ўзбекистон эсланади. Чунки ўзбек халқининг Навоий ижодига меҳри баланд, қизиқиши юқори. Бугун Алишер Навоий ижоди бутун турк дунёси адабиётини бойитиб турибди. У бир вақтнинг ўзида адабиётшунос, тилшунос, энг яхши шоир ва заковатли сиёсатчи эди. Бугунги муҳташам кун – заминга яхшилик соғинувчи Алишер Навоий таваллуди барчамизга муборак бўлсин.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида сана муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Д. Маматова, ЎзА