Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Менинг дадам сержант! (ОНЛАЙН)
08:30 / 2020-01-06

Бу йил Муслима биринчи синфга боради. Ҳозир эса мактабгача тайёрловда билим олишни бошлади. Суҳбат –танишувда болажонлар бирин-кетин ўз оиласи ҳақида сўзлаб берди.


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИНИНГ БИР КУНИ...

Бу йил Муслима биринчи синфга боради. Ҳозир эса мактабгача тайёрловда билим олишни бошлади. Суҳбат –танишувда болажонлар бирин-кетин ўз оиласи ҳақида сўзлаб берди. Навбат Муслимахонга келганда, у отаси ҳақида фахрланиб сўзлади: “Менинг дадам десант. Формаси ҳам жуда чиройли”. Ўқитувчи қизалоқнинг сўзларига изоҳ берди. Ҳарбий отанинг фарзандига барча болалар ҳавас билан қаради...

Жамолиддин Қосимов ўн беш йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий муассасалардан бирида шартнома асосида хизмат қилмоқда. У улғайиб, вояга етган хонадон ҳам бошқа оилалардан деярли фарқ қилмасди. Отаси газ соҳасида, онаси эса тарбиячилик касбидан қадр топган инсонлар.


Сержант Жамолиддин Қосимов ўтган давр мобайнида ҳарбий касб сирларини пухта эгаллаб, намунали хулқи, билими, фидойилиги билан жамоада ҳурмат топган.

“Ҳарбий хизматчининг бир куни” лойиҳасининг бу сафарги қаҳрамони сифатида Ж.Қосимов ва унинг жамоасини танладик. Гуруҳимиз билан қаҳрамонимизнинг бир кунлик ҳаёт чизгилари билан онлайн тарзда сизларни ҳам таништириб борамиз. Шу мақсадда тонгда Тошкент шаҳридан Чирчиқ тарафга йўл олдик.

Тонгги 7.30. Қаҳрамонимиз ҳарбий қисмга бориш учун тайёргарлик кўраётган экан. Тўрт фарзанди ва рафиқаси билан хайрлашиб йўлга чиққан Жамолиддинни ишхона ва уй ораси ўн дақиқалик йўл эканини айтиб, пиёда йўлга чиқди. Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб,ўзимизни қизиқтирган саволни бердик.

– Йигитлик бурчимни ўтаётганимда ҳарбийлик касбига ҳавас уйғониб, ҳаётимни шарафли соҳа билан боғлашга қарор қилдим, – дейди сержант Жамолиддин Қосимов. – Уйга қўнғироқ қилиб, ота-онамдан маслаҳат сўрадим. Отамэски тузум даври ҳарбийлар ҳаётидаги нохуш ҳолатлардан хабардор эмасми, дастлаб рози бўлмади.Сўнгра истагим кучли эканини билгач, ихтиёримга қўйдилар. Шу тариқа хизматда қолдим.

Ўтган умримга назар солсам, ҳаётимда унутилмас воқеалар кўп. Меҳнат дарсида онамга ясаган атиргуллар, ҳарбий қасамёд, тўнғич фарзандим дунёга келган кун, Россияга бориб ҳарбий ўйинлар мусобақасида иштирок этганим,у ерда танишган ҳабаш дўстларим, ўндан ортиқ давлат вакилларини ўзбек палови пишириб меҳмон қилганим...

Ана шундай қизғин суҳбат давомида ҳарбий қисм дарвозасига ҳам етиб келдик.

Жамолиддин тезлик билан саф тортиб турган қуролдошлари ёнидан жой олди.

Ҳаммага тегишли топшириқ ва вазифалар тақсимланаётган дақиқалардан фойдаланиб, биз ҳам таассуротларимизни сиз билан баҳам кўрмоқдамиз.

Бизни кузатиб боринг. Қаҳрамонимизнинг бугунги юмушлари, парашютдан сакрашнинг ўзига хос техникаси, энг замонавий ҳарбий танкни бошқариш сирлари ҳақида билиб оласиз.