Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн медиа соҳаси ривожида янгича ёндашувлар
17:31 / 2026-02-06

Бугунги онлайн медиа соҳаси рақамли трансформация ва инновацион технологиялар туфайли тубдан янгиланмоқда. Замонавий ёндашувлар контент яратиш, соҳанинг илмий-тадқиқот асосларини қайта шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу жараёнда кадрлар салоҳияти алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлиб ўтган конференцияда айни йўналишдаги масалаларга эътибор қаратилди. “Онлайн медиа ҳамкорлик экотизими: инновацион ёндашувлар ва рақамли трансформация” мавзусида ўтказилган тадбирда маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда медиа соҳаси вакиллари, экспертлар иштирок этди.  

Университетнинг Рақамли медиа ва интернет журналистикаси кафедраси ҳамда “Зарра” визуал тадқиқотлар ва мультимедиа лойиҳалар лабораторияси ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда замонавий журналистиканинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

[gallery-27516]

Маълумки, глобал ва миллий медиа маконида ахборот истеъмоли модели тубдан ўзгармоқда. Хусусан, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 75 фоизи рақамли маконда фаол, Ўзбекистонда эса интернет фойдаланувчиларининг 90 фоиздан ортиғи янгиликлар ва таҳлилий контентни асосан телеграм ва инстаграм платформалари орқали қабул қилмоқда.

Тадбирда алгоритмик журналистика ва ишонч муаммоси, сунъий интеллект асосида яратилаётган контент, киберхавфсизлик ҳамда Deep Fake технологиялари шароитида журналистлар дуч келаётган касбий ва этик масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, онлайн медиа ҳамкорлик экотизимини ривожлантириш, рақамли трансформация жараёнларига мослашиш ва замонавий ахборот таҳдидларига самарали жавоб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур конференция журналистлар, муҳаррирлар ва тадқиқотчилар учун тажриба алмашиш, долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда барқарор медиа моделини шакллантиришга хизмат қилади.

Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,

Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА