Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари олди олинмоқда
13:03 / 2025-03-05

Марказий банк томонидан фирибгарлик ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жисмоний шахсларга онлайн кредит (микроқарз) ажратишда кредит ташкилотлари 2024 йил 1 ноябрдан – 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қиладиган вақтинчалик тартиб белгиланган.

Бугунги кунда вақтинчалик тартибда белгиланган талабларга мувофиқ, 11 та тижорат банки ҳамда 1 та микромолия ташкилоти мобиль иловалари орқали фуқароларга онлайн кредит ажратиш йўлга қўйилган.

2025 йил январь ва февраль ойларида фуқаролар кредит олишга аризани фирибгарлар таъсирида бериб, 48 соат давомида қўшимча тасдиқдан ўтмаганликлари ҳамда кредит маблағлари сарфланмагани сабабли жами 316,1 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар кредит ташкилотлари ҳисобига қайтарилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА