Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн: Икки спортчи ўзларича “разбор” қилиб олмоқчи бўлган
11:11 / 2021-08-19

Қашқадарё вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Бош прокуратураси, Олий суд ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

Унда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан бу мудҳиш жиноятнинг ташкилотчиси Боймирзаев кеча қамоққа олингани маълум қилинди.  

“Бу жиноят учун қонуний чоралар кўрилади. Бу воқеа жиддий назоратга олинади. Бу жанжалнинг бошланиши авввало икки спортчининг илк кураши – спорт мусобақасидан келиб чиққан. Улар бири ютиб бири ютқизгани сабаб низо юзага келган. Улар ҳеч кимга мурожаат қилмаган. Ўзларича “разбор” қилиб олмоқчи бўлган. Албатта бу жараёнлар масъул ташкилотлар томонидан эътиборга олиниши керак эди. Бу масала ҳам назорат қилинади. Керак бўлса хизмат текшируви ҳам ўтказилади”, деди ички ишлар вазири.

Маълумот учун, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Иш доирасида гумонланувчи шахслар ишга жалб қилинган.

Анжуман давомида бошқа жиноятлар сабаблари, оқибатлари хусусида ҳам сўз борди.

Ўлмас Баротов, ЎзА