English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди
18:44 / 2026-01-30

Гулистон давлат университети ва Хитойнинг Shaanxi A&F Technology University олий таълим муассасаси ахборот технологиялари йўналишида онлайн мулоқот ўтказди. Учрашув Гулистон давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.

Zoom платформаси орқали бўлиб ўтган учрашувда Shaanxi A&F Technology University ахборот технологиялари факультети вакиллари ҳамда Гулистон давлат университети ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Томонлар таълим ва илм-фан соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, уни тизимли равишда ривожлантириш ҳамда аниқ “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

– Учрашув давомида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди ва қатор амалий ташаббуслар бўйича келишувларга эришилди, – дейди Гулистон давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Абдушоҳид Фазилов. – Хусусан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириш, хитойлик мутахассислар иштирокида онлайн ва офлайн машғулотлар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, сунъий интеллект, Big Data, Data Analytics ва рақамли трансформация каби долзарб йўналишларда қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, Scopus ва Web of Science халқаро маълумотлар базаларида индексланган нуфузли журналларда ҳаммуаллифликда мақолалар чоп этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Илмий семинарлар, вебинарлар ва стажировкаларни ҳамкорликда ташкил этиш бўйича таклифлар ҳам қўллаб-қувватланди.

– Мазкур онлайн мулоқот икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳамда таълим ва илм-фан соҳасида интеграция жараёнларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, – деди Гулистон давлат университети Ахборот технологиялари кафедраси мудири Султон Тишликов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири