Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн анжуман ташкил этилди
19:00 / 2020-05-07

Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам таълим тизими онлайн тарзда олиб бориляпти.

“Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда инновацион ғояларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-фалсафий, педагогик йўналишларининг ривожланиш истиқболлари” 

Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин дунёнинг барча мамлакатларида олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ёпилди, таълим эса масофавий тизимга ўтказилди. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳам таълим тизими онлайн тарзда олиб бориляпти.

Мана шундай синовли кунларда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши ва доимий эътиборлари натижасида Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишлари узлуксизлигини таъминлаш учун ягона масофавий таълим платформаси ҳамда талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш бўйича TAS-IX тармоғига кирувчи видеопортал узлуксиз ишлаб турибди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Тошкент давлат аграр университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида онлайн тарзда “Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда инновацион ғояларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-фалсафий, педагогик йўналишларининг ривожланиш истиқболлари” мавзуидаги республика анжумани ZOOM канали орқали юқори савияда ўтказилди.

Анжуманда Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор Н.И.Тайлаков модераторлик қилди.

Анжуманни Тошкент давлат педагогика университети илмий ва инновация ишлари бўйича проректори, педагогика фанлари доктори, профессор Б.С.Абдуллаева очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академияси Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмолилов “Ички ишлар органлари тизимида инновацион ғояларни ҳуқуқий таъминлаш” мавзусида, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Тўхлиев “Инновация” тушунчаси ва унга назарий-услубий ёндашувлар трансформацияси”, Тошкент давлат аграр университети “Агрологистика” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор М.Х.Саидов “Кластерларни шакллантириш асосида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш”,Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.О.Тўраев “Таълим жараёнини кучайтиришда фалсафий тафаккурнинг ўрни”, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти лаборатория мудири, педагогика фанлари доктори, профессор Р.Г.Сафарова “Ўқувчиларда маданий дунёқарашни шакллантиришга хизмат қиладиган педагогик тадбирларнинг мазмуни”, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор Н.И.Тайлаков “Глобаллашув шароитида вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилиги профилактикасини такомиллаштириш йўналишлари” мавзуларида маъруза қилишди.

Коронавирус пандемияси давом этаётган давр бўлишига қарамасдан онлайн тарздаги ушбу анжуман маърузачилар томонидан юқори савияда ўтказилиши билан бирга, аудиториясининг кенглиги ҳамда масофавий савол-жавобларнинг ўта долзарблиги билан аҳамиятли бўлди.

Анжуман якуни бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, бугунги кунда аграр тармоқни инновацион ривожлантириш ва кластерлаш тизимини жадаллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди, жумладан, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;соҳага давлат ҳусусий-шериклик механизмларини жорий этиш ва бу орқали кластерларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш; кластерлаш тармоғини инновацион ривожлантириш; қишлоқ хўжалиги экин ерлари ва сувдан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига, логистика ва сотиш марказларида рақамли технологияларни жорий этиш;“Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; яратилаётган ишлаб чиқариш-сотиш занжирларининг барқарор ва уйғун ишлашини ошириш учун сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини янгилаш ва модернизация қилиш; нарх шаклланишининг бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини тартибга солиш амалиётидан воз кечиш.



Муҳаммад Али Саидов,
Тошкент давлат аграр университети
“Агрологистика” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор