English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш - долзарб вазифа
19:39 / 2022-10-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг жорий йил 28 сентябрдаги қарорига асосан ҳудудларда репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтган тадбирда Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи аъзолари, маҳаллий ҳокимликларнинг оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари, соҳага дахлдор ташкилотлар масъуллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

[gallery-9138]

Йиғилишда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, туғиш ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш, бирламчи тиббий, туғруқ ва туғруққа ёрдам берувчи муассасаларни малакали мутахассислар ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича вилоят ҳудудларида олиб борилган ўрганишлар натижаси таҳлил қилинди. Оналар ва болалар ўлими олдини олиш, оилаларда соғлом турмушни шакллантиришга доир тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш заруратига урғу берилди. Бунда маҳаллий ҳокимликлар, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари, патронаж ҳамшираларнинг ҳамкорлиги айни муддао экани айтиб ўтилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА