Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш –долзарб масала
12:17 / 2024-10-24

Сирдарёда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги туман. шаҳар тиббиёт бирлашмаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида "Ҳамкор еттилик"ни шакллантириш ва патронаж доялар ишининг самарасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова,  Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов иштирок этиб,  ҳомиладор аёлларда сурункали касалликлар бўйича мониторингни кучайтириш,  хавф белгилари бўйича шикоятлари бор-йўқлигини аниқлаш, метаболик синдром ҳамда бачадонида  чандиғи бор ҳомиладор аёлларни алоҳида назоратга олиш  юзасидан фикр юритиб, бу борадаги масалаларга алоқадор бўлган  "Ҳамкор еттилик", улар олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталди. Хусусий клиникаларда даволанаётган ва амбулатор кузатувда турган ҳомиладорларни ва туққан аёлларни назорат қилиш, рўйхатини шакллантириш бўйича вазифалар белгиланди.

– Бундан ташқари, 35 ёшдан ошган ҳамда туғишга монелиги бор аёлларнинг  рўйхатини шакллантириш, туғишдан сақланиш воситалари билан қамраб олиниши бўйича барча туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлари, “Аёллар маслаҳатхонаси” раҳбарлари ва дояларга, яъни "Ҳамкор еттилик" аъзоларига  тегишли топшириқлар берилди,–дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов.

Йиғилишда бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири