Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Оналарга эҳтиром» фестивалида ҳокимлар ва раҳбарлар ўзига хос челленжлар бошлади
16:21 / 2021-05-20

Май ойининг учинчи ўн кунлигида Фарғона вилоятида илк бор «Оналарга эҳтиром» фестивали ўтказилаётган бўлиб, унинг доирасидаги турли лойиҳа ва акциялар уларни чексиз мамнун этмоқда.

Фарғона тажрибаси сифатида ҳаётга татбиқ этилаётган фестиваль бу қутлуғ мақом эгаси бўлган азиз зотларга халқимизнинг юксак меҳри ва эътибори рамзи, дея эътироф этилаётир. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори билан жойларда онажонларнинг қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган тадбирлар бошланди.

Эҳтиром байрами доирасида ҳар бир ҳудудда «Энг яхши маърифатли фарзанд онаси», «Энг яхши қишлоқ хўжалиги ходимини тарбиялаган она», «Энг яхши ҳунармандлар сулоласи онаси», «Ижодкорлар онаси», «Энг яхши мутахассисларни тарбиялаган она», «Энг яхши тадбиркорлар онаси», «Энг яхши ҳарбийлар сулоласи онаси», «Кўп фарзандли қаҳрамон она», «Энг ибратли қайнона», «Энг яхши алла ижрочиси», «Юрт ифтихорлари онаси», «Энг яхши олима она» сингари 25 та номинация соҳибалари аниқланиб, мукофотланадилар.

Шаҳар-туман ҳокимлари, ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳам фестивалда аёлларга ўз эҳтиромларини турли акциялар орқали изҳор этмоқда. Данғара тумани ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги опа-сингиллар ҳамда бу ерда даволанаётган ёши улуғ оналар, аёллар холидан хабар олди, уларга ўз эҳтиромини кўрсатди. Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов эса фестиваль доирасида «Сувлиариқ файзи» фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилаётган опа-сингилларга гуллар туҳфа қилди. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев ва ўринбосарлари эса шеърий сатрлар орқали уларни улуғлади.

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ободонлаштириш бошқармаси ходимлари меҳнатини эътироф этиб, уларни «Оналарга эҳтиром» фестивали доирасида ўтказилаётган байрам тадбирлари билан қутлади.

– Туманимиз ободлиги йўлида амалга ошираётган машаққатли меҳнатингиз ҳамда юртимиз фаровонлигига қўшаётган муносиб ҳиссангиз учун миннатдорлик билдирамиз. Сиз каби меҳридарё ва бағрикенг оналаримизга ҳурмат ва эҳтиромимиз чексиз, – деди туман ҳокими.

Туман ҳокими ободонлаштириш тизимида фидойилик билан меҳнат қилаётган оналарга, опа-сингилларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларга алвон гуллар ва эсдалик совғаларини ҳадя қилди.

 

М.Сулаймонов, ЎзА