Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оналар яшил макон учун” акцияси
14:08 / 2022-11-07

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида кўчат экиш, яшил ҳудудларни барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда каттаю кичик фаол иштирок этаётир.

Андижон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳаллаларнинг аёллар фаоллари, бир гуруҳ кекса онахонлар ташаббуси билан шаҳар ҳудудида “Оналар яшил макон учун” акцияси ўтказилди.  

– Кўчат экиш, юртни обод қилиш хайрли ва савобли иш, –  дейди Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғбекова. – Мақсадимиз, юқори кўтаринкилик билан ўтаётган ушбу хайрли ишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш.  

Акция доирасида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Андижон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллаларнинг бир гуруҳ фаол аёллари Андижон шаҳар Ўзбегим маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазди.  

Умуман, Андижон вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Жорий йил куз мавсумида 5 миллион 781 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилиши белгиланган.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З.УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА