Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналар ва болалар саломатлиги йўлида ғамхўрлик
15:32 / 2022-08-27

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида истиқолимизнинг шонли тўйи олдидан ишга тушрилган туғруқ комплекси тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар самарасининг амалдаги ифодаси бўлди.

“Инсон қадри” тамойили асосида тиббиёт соҳасида рўй бераётган ислоҳотлар самаралари юртимизнинг барча ҳудудлари қаторида тўрақўрғонликлар ҳаётида янада яққолроқ намоён бўлмоқда. Инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган 110 ўринли туғруқхона бунинг ёрқин мисолидир.

 

16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ харажат қилинган, бутунлай ўзгача  қиёфага келтирилган тиббиёт муассасасида она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш  учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, 6 та туғруқ зали, 2 та операция хонаси замонавий жиҳозланган. Шунингдек, палаталар ҳам талаблар даражасидаги жиҳоз ва қурилмалар билан таъминланган. Жонлантириш бўлимлари энг сўнгги русумдаги марказлашган кислород тизимига уланган.

Туғруқ комплексининг фойдаланишга топшириш маросимида Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов иштирок.

 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА