Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оналар ва болалар саломатлиги – энг асосий вазифа
17:41 / 2022-11-08

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган перинатал хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугунги кунда вилоятда 1 та перинатал, 1 та “Она ва бола” скрининг, 1 та репродуктив саломатлик, 3 та туманлараро перинатал марказлари, шунингдек, 18 та туғруқ комплекси фаолият олиб бормоқда. Ушбу муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

[gallery-9480]

– Оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси тиббиёт ходимларининг энг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, – дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Журъатбек Қувватов. – Мазкур йўналишдаги ишлар вилоятимизда режа асосида изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоятда туғилиш 61 минг 941 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 361 тага ортган. Бир неча йилдан буён вилоят перинатал марказида Давлат дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар марказнинг 100 ўринли бино-иншоотлари реконструкция қилинди, зарур жиҳоз ва ускуналар билан таъминланиб, ишга туширилди. Шунингдек, марказда кам вазнли, оғир ҳолатда туғилган чақалоқларга малакали ихтисослаштирилган перинатал ёрдамни кўрсатиш учун қўшимча 100 ўринли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 30,2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Президентимиз томонидан перинатал хизмат кўрсатишни туманларнинг ўзида йўлга қўйиш бўйича берган топшириқлари асосида вилоятимизда 3 та - Пахтаобод, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида перинатал хизмат марказлари ташкил этилди. Марказлар таркибида алоҳида чақалоқлар реанимация бўлимлари ҳам очилди. Бундан ташқари, ҳудудлардаги 17 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошида болаларга амбулатор хизмат кўрсатувчи болалар бўлимлари иш бошлаганлиги ҳам болалар саломатлигини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Олиб борилган юқоридаги каби ишлар натижасида Андижонда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА